Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

англаш вожиб. У арабча сўз бирикмаларида алоҳида сўзларнинг ишлатилиши ёки сўз бирикмаларини жумла деган нуқтаи назардан араб тилида қўлланишини идрок этиш лозим. Бундан ташқари, Қуръондаги хитоб ва сўз одобидаги юксак завқни айнан араблар каломидаги хитоб ва сўз одобидаги юксак завқни олиш жиҳатидан арабча йўсинда идрок қилмоқ лозим. Агар шуларнинг барчаси идрок этилса, яъни Қуръоннинг воқеси мана шундай асосда муфассал идрок этилсагина уни тафсир қилиш мумкин, акс ҳолда бу ишни уддалаб бўлмайди. Чунки Қуръоннинг ҳаммаси сўзлар ва иборалардан иборат. Демак, Қуръонни арабча сўз ва арабча ибора деган сифатда тафсир қилиш уни тил жиҳатидан арабларнинг воқесини идрок қилишга боғлиқ.


وَكَذَلِكَ أَنزَلْنَاهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا
– „Шунингдек Биз уни арабий Қуръон қилиб туширдик“,                       [20:113]


وَكَذَلِكَ أَنزَلْنَاهُ حُكْمًا عَرَبِيًّا
– „Шунингдек, Биз у (Қуръон)ни арабий ҳукм ҳолида нозил қилдик“.   [13:37]


Қуръоннинг воқеси ва у мувофиқ келган Қуръоннинг лафз ва маънолари жиҳатидан шундайдир. Аммо Қуръон олиб келган мавзу Оллоҳдан инсон фарзандига Расулуллоҳ с.а.в. етказган рисолатдир. Қуръонда рисолатга боғлиқ бўлган барча ақида, аҳком, башорат, огоҳлантириш, қиссалар, панду насиҳат, гуноҳдан тийилиб жаннатга шавқ уйғотиш учун қиёмат куни манзараларини тасвирлаш, тафаккур учун ақлий масалалар, иймон келтириш, амал қилиш учун ҳис этиладиган ишлар ва ақлан таниладиган (ҳис этилмайдиган) ғайбий нарсалар ва бошқа инсон боласига умумий рисолат тақозо этган масалалар мавжуд. Буларни фақат Расулуллоҳ с.а.в. олиб келган тариқат орқалигина ўрганиш мумкин. Оллоҳ Таоло Қуръонни Расулуллоҳ с.а.в. одамларга етказиши учун нозил этганини зикр қилган:


وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани - Қуръонни нозил қилдик“.                                        [16:44]

Расулуллоҳ с.а.в.нинг тариқатлари Суннатдир, яъни Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилинган сўзлар, амаллар ва сукутлари. Бундан келиб чиқадики, Қуръонни тафсир қилишдан аввал ва тафсир қилаётган вақтда ҳам Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатларидан хабардор бўлиш зарур. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг Суннатларидан хабардор бўлмай туриб, Қуръоннинг мавзусини тушуниш мумкин эмас. Суннатдан хабардор бўлишда, унинг санадини билишдан қатъий назар, матнини тушуниш вожиб. Бошқача айтганда, Суннатнинг сўзларини ёдлаш эмас, балки ундаги фикрларни идрок этиш лозим. Муфассир ҳадисни аниқлаётганида унинг саҳиҳлигига ишонса, унинг сўзларини ёдлашга ҳамда санад ва ровийларини билишга аҳамият бермаслигининг зарари йўқ. Муҳими, у ҳадиснинг мазмунини идрок этиши лозим. Чунки тафсир Суннатнинг санадига, лафз ва ровийларга эмас, мазмунига боғлиқ. Демак, Қуръоннинг тафсири вужудга келиши учун Суннатни чуқур англаб етиш вожиб. Демак, Қуръонни тафсир қилиш учун аввало Унинг воқесини муфассал ўрганиш

 

203-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260